Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Миллий фаровонлик жамғармаси ташкил этилади
2021 йил охирига бориб, Ўзбекистонда Миллий фаровонлик жамғармаси ташкил этилиши кутилмоқда.
Жамғарма келажак авлодлар учун молиявий ресурсларни тўплаш ва бюджет сиёсатининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, барқарор макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш мақсадида очилади.
Бу ҳақда капитал бозорини ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси лойиҳасида айтиб ўтилган.
Лойиҳадаги «Йўл харитаси»га кўра, Миллий фаровонлик жамғармасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2021 йилнинг сўнгги чорагига қадар ишлаб чиқилади.
Ушбу муддатга қадар, шунингдек, уч босқичли пенсия тизимига ўтиш ва хусусий пенсия жамғармаларини очиш бўйича ҳам ҳужжат ишлаб чиқилиши белгиланган.
Шу билан бирга, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида таълим муассасаларида капитал бозори ҳақида билим бериш, мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари учун фанларни жорий этиш, шунингдек, капитал бозори соҳасида кенг жамоатчилик ўртасида ахборот материалларини тарқатиш бўйича кенг кўламли ахборот кампанияларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Стратегия лойиҳаси фақат рус тилида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳужжатнинг ўзбек тилидаги талқини билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги расмий сайтида танишиш мумкин.
- Ўзбекистон эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг ЯИМдаги улушини 5 йилда 25 баробарга оширмоқчи
- «Иқтисодиётни фақат кредитлаш ҳисобигагина молиялаштириб бўлмайди» – Отабек Назиров
Мавзуга оид
20:25 / 22.06.2026
Президент капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирларини белгилади
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
12:32 / 13.05.2026
IPO якунлари: Миллий инвестиция жамғармасининг 31 фоизи 603,6 млн долларга сотилди
14:03 / 29.04.2026