Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой 2020 йилда транспорт инфратузилмасига 390 млрд доллар ажратади
Хитой 2020 йилда темир йўл қурилишига 115 млрд доллар, автомобил ва сув йўллари қурилишига 257 млрд доллар ва аэропортлар қурилишига 13 млрд доллар ажратмоқчи. Бу ҳақда Хитой транспорт вазири Ли Сяопэн транспорт масалаларига бағишланган миллий анжуманда маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, ҳукумат Ляонин ва Гирин провинциялари орқали ўтувчи юқори тезликдаги темир йўл линиялари қурилишини маъқуллаган. Лойиҳа қиймати 10,3 млрд долларга баҳоланган. Яна иккита темир йўл линияси Мўғулистон ва Хитойнинг Нинся-Хуэй мухтор туманини боғлайди. Бу лойиҳа учун 7,8 млрд доллар ажратилади. Цзянси вилоятида аэропорт қурилишига 237 млн доллар талаб этилади.
2019 йилда Хитой ҳукумати транспорт инфратузилмасига 460 млрд доллар сармоя қилган. Бунинг эвазига 8 минг км темир йўл линиялари, 330 минг км автомобил йўллари ҳамда 385 кмлик каналлар ва 5 та аэропорт қурилган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026