Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Малайзиядаги шифохонада вафот этди
28 декабрь куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси консуллик бўлимига мамлакатимиз фуқароси С.Н.нинг бевақт вафот этгани тўғрисида маълумот келиб тушди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, у юрак хуружи туфайли Серданг касалхонасига ётқизилган эди.
“Элчихона вазиятни назоратга олди ва ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш учун барча зарурий консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда”, дейилади хабарда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ҳамда Малайзия ва Бруней ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонасига +603-4253-4406 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026