Бағдодда намойишчилар АҚШ элчихонасининг ёпилишини ва Ироқдан қўшинлар олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда
Бағдоддаги АҚШ элчихонаси биноси яқинида бўлиб ўтаётган норозилик намойиши қатнашчилари Американинг Ироқдаги дипломатик миссияси ёпилишини ва мамлакатдан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда. Al Mayadeen телеканалининг хабар беришича, "Ал-Хашд аш-Шааби" шиалар қуролли гуруҳининг юзлаб тарафдорлари элчихона мажмуаси ҳудудига киришга муваффақ бўлган.
Элчихона қўриқчилари ва полиция ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўллашган ва ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишган. Йигирмага яқин киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Аммо намойишчилар тарқалмаяпти ва Бағдод марказидаги "яшил ҳудуд"да чодирлар тикишмоқда.
"Ал-Хашд аш-Шааби" командири Фалиҳ ал-Файёднинг сўзларига кўра, "Ироқ парламенти АҚШ дипломатларини ва қўшинларини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилмагунича норозилик намойишлари давом этади".
Аввалроқ "Ал-Хадас" телеканали АҚШ элчиси ва элчихона ходимлари Бағдоддан эвакуация қилинганини хабар қилганди.
Якшанба куни Пентагон АҚШ ҳарбийлари Ироқ ва Суриядаги шиа ҳарбий гуруҳлари объектларига зарба беришганини хабар қилганди.
Шиалар гуруҳи ўз навбатида, 25 киши ҳалок бўлгани ва 51 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024