2019 йилда авиаҳалокатларда неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
2019 йилда дунёда юз берган авиаҳалокатлар қурбонлари сони 257 нафарни ташкил қилди. Бундай рақамлар To70 консалтинг компаниясининг «Фуқаролик авиацияси шарҳи 2019» ҳисоботида келтирилган.
Компания маълумотларига кўра, 2019 йилда 86 та авиафалокат юз бериб, улардан 8 таси қурбонларга олиб келган. Бироқ бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан икки марта камайган. 2018 йилда умумий ҳисобда 157 та авиафалокат юз бериб, уларда 534 киши ҳалок бўлган.
Мутахассисларнинг баҳолашича, 2019 йилда 5,5 млнта рейсга одамлар ўлими билан якунланган битта авиаҳалокат тўғри келган.
Улардан энг йириклари 9 мартда Колумбияда (Douglas DC-3, 14 киши ҳалок бўлган), 10 мартда Эфиопияда (Boeing 737 Max, 157 киши), 5 майда Россияда (Superjet 100, 41 киши), 24 ноябрда Конгода (Dornier 228, 29 киши) ва 27 декабрда Қозоғистонда (Fokker 100, 12 киши) юз берган.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
21:56 / 23.10.2024