Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча мактабларда «Ёш ўқитувчилар клуби» фаолияти йўлга қўйилади
2020 йилнинг 1 февраль кунига қадар Халқ таълими вазирлиги тизимидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш ўқитувчилар клуби” фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.
Қайд этилишича, “Ёш ўқитувчилар клуби” ўқувчиларнинг дарс машғулотидан кейинги бўш вақтини унумли ташкил этиш, педагогика соҳасига қизиққан ўқувчи-ёшларни мақсадли тарбиялаш, уларни селекция қилиш, ўқитувчилик касбини шарафлаш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашишга хизмат қилади.
Клубга 8-11-синфда таҳсил олаётган келажакда ўқитувчилик касбини эгалламоқчи бўлган (ўзини ёш ўқитувчи сифатида синаб кўриш истагидаги) ўқувчилар аъзо бўлиши мумкин.
Клуб аъзоси ўзини ёш ўқитувчи сифатида синаб кўриш учун битта фанни танлайди ва умумий ўрта таълим мактабининг ўша фан ўқитувчисига “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ бириктирилади. Ўзи танлаган фани бўйича бириктирилган ўқитувчи билан шуғулланади.
Шу билан бирга, клуб аъзосига ҳафтада икки кун (махсус жадвал асосида) дарс машғулотларидан сўнг умумий ўрта таълим мактабининг ажратилган синфхонасида ўзи танлаган фани бўйича ёш ўқитувчи сифатида тенгдош-тенгдошга тамойили асосида (ўзи билганларини тенгдошларига ўргатган ҳолда) машғулотлар олиб бориш имконияти берилади.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026