Ҳиндистондаги университетда талабалар ва ўқитувчиларга ҳужум қилинди
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлидаги Жавахарлал Неру номидаги университетда юз берган тартибсизликларда 30 га яқин талаба ва 12 ўқитувчи жабрланди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
5 январь кечки пайт ниқобларда бўлган ва тош ҳамда калтаклар билан қуролланган одамлар университет ётоқҳонасида талабалар ва ўқитувчиларга ҳужум қилган.
“Жиноятчилар тошлар отишди, ётоқхонага бостириб киришди. Тошлар катта-катта эди. Мен йиқилиб тушдим, кейин ташқарига чиқиб автомобиллар, жумладан менинг автомобилим таланганини кўрдим”, деб айтган университет профессорларидан бири Атул Суд.
Ушбу ҳужумдан кейин Ҳиндистоннинг бир нечта шаҳрида жабрланувчилар қўллаб-қувватловига оммавий намойишлар бошланиб кетган. Одамлар айбдорларни топишни талаб қилишган ва полицияни ҳаракатсизликда айблашмоқда.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ва етакчи мухолиф партия “Ҳиндистон миллий конгресси” раҳбари Рахул Ганди ҳужумни қоралашган.
Ҳиндистонда университет раҳбарияти ва талабалар ўртасида ётоқхона учун тўловнинг оширилиши сабабли 2 ойдан бери қарама-қаршилик давом этмоқда. Талабаларнинг таъкидлашича, ётоқхона учун тўловнинг оширилиши уларнинг ҳар ойлик харажатларининг 3 карра ошишига олиб келган. Сўл талабалар ҳаракатлари вакиллари аввалги нархлар қайтарилишини талаб қилишмоқда. Университет раҳбарияти эса нарх ошишини ётоқхоналар учун тўлов 30 йилдан бери оширилмагани билан оқламоқда.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
16:52 / 07.11.2024