Жаҳон | 22:00 / 06.01.2020
89256
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлолмайди

Фото: Tom Brenner / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг ядровий келишувдан чиқиши тўғрисидаги хабардан сўнг Теҳрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлолмаслигини билдирди.

"Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлолмайди!" – деб ёзди у Twitter саҳифасида бош ҳарфлар билан.

Аввалроқ Эрон ядровий келишув бўйича асосий шартларни бажаришдан воз кечишини эълон қилганди

Шу билан бирга, Эрон МАГАТЭ билан ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилган.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабат Ироқда Америка армиясининг зарбаси оқибатида Эрон генерали Қосим Сулаймоний ҳалок бўлганидан сўнг кескинлашди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид