Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг марказий телерадиокомпанияси Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади
Хитойнинг марказий телерадиокомпанияси CGTN Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида “CGTN рус тилида” халқаро телеканали бош директори Дин Юн билан учрашувда маълум бўлди.
“Ипак йўли иқтисодий камари” ташаббуси доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган фильмнинг суратга олиш ишлари икки давлат ҳудудида бўлиб ўтади.
Дастлабки сценарийга кўра, фильм Ўзбекистон ва Хитойнинг бой тарихий-маданий мероси, икки давлат ўртасидаги кўп асрлик муносабатлар, замонавий ҳолати ва стратегик ҳамкорлик истиқболларини очиб беради.
Бу мақсадда Хитой телеканали раҳбари февраль-март ойида Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Ўзбекистоннинг бошқа қўҳна шаҳарларига ташриф буюриши режалаштирилган.
60 дақиқалик фильм Ўзбекистон ва Хитойда ўзбек, хитой, рус ва инглиз тилларида намойиш қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026