«AVTO 60 OY» МЧЖ билан боғлиқ жиноят ишининг янги тафсилотлари маълум қилинди
ИИВ Тергов департаменти масъул ходими Адҳамжон Абдуллаев Kun.uz мухбири билан суҳбатда «Avto oltmish oy» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ қўшимча тафсилотларни маълум қилди.
«Тергов жараёнида аниқланишича, Жамшид Баҳодиров ўзининг жиноий шериклари билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, «Avto oltmish oy» ва «Catalea Media» МЧЖ ва ЯТТ «Ж.Баходиров»ни ташкил этиб, 3 ой муддат ичида Ўзбекистонда «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналарни етказиб беришни ваъда қилиб, жами 18 мингдан ортиқ фуқаролардан автомашина русумига қараб, 1 млн сўмдан 10 млн сўмгача бўлган миқдорда пул олиб, жами 57 млрд сўм маблағни қўлга киритган.
2019 йил 21 октябрь куни Ж.Баҳодировга нисбатан ЖКнинг 188-1-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган.
Бундан ташқари, 2019 йил 11 ноябрь куни ушбу жиноятга алоқдор яна 3 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 188-1-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган ва уларга ҳам тегишли эҳтиёт чоралари танланган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган тинтув-тергов ҳаракати давомида олинган компьютер техника воситалари, 3та «Спарк», 1та «Трекер», 1та «Дамас», 1та «Ласетти» русумли, жамият ходимларига тегишли автомашиналар, 28та турли русумдаги умумий қиймати 2,1 млрд сўм бўлган автомашиналар хатланган», – деди Адҳам Абдуллаев
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунга келиб жиноят иши юзасидан жами 16 минг 800 нафар киши сўроқ қилинган.
Маълум қилинишича, етказилган моддий зарар ҳажми 57 млрд сўмга тенг. Шундан 44 млрд сўми ундирилган (26,1 млрд сўми нақд пул шаклида). Жами 17,9 млрд сўмлик мол-мулк хатланган.
«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва жиноят иши якунига кўра ОАВ вакиллари билан учрашув (брифинг) ташкил этилади», – дея қўшимча қилди Тергов департаменти расмий вакили.
2019 йилнинг октябрида «Avto oltmish oy» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 1-қисми (пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 17:42
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
Мавзуга оид
21:14 / 19.06.2021
“Авто 60-ой”дан жабр кўрганларга пуллари қайтарилмоқда
16:58 / 03.04.2021
Фирибгарлар уддабуронми ё одамлар лақма?
15:25 / 12.09.2020
«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари вилоятларда давом эттирилади
20:58 / 19.08.2020