«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари вилоятларда давом эттирилади
«Авто 60 ой» иши бўйича суд мажлисларини республика бўйлаб ҳудудларда ўтказилади. Бу ҳақида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Kun.uz’га маълум қилди.
Кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турган «Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари бўлиб ўтаётгани ҳақида маълумот берилганди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан (Тошкент вилоятидан ташқари) бўлган жабрланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кейинги суд мажлислари республика бўйлаб ҳудудларда ўтказилади.
Маълумот учун, бугунга қадар суд мажлисида 1 809 нафар жабрланувчилар сўроқ қилинган.
Андижон вилоятида яшовчи жабрланувчилар учун суд жараёнлари шу йил 14-19 сентябрь кунлари (душанбадан шанбага қадар) соат 09:00дан 17:00гача жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида (Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 15-уй) бўлиб ўтиши маълум қилинган.
Суд мажлиси бўлиб ўтадиган вақт ва жой тўғрисида ЖИБ Чилонзор туман судининг телеграм канали орқали хабар бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, тергов ҳужжатларига кўра, «Avto 60 oy» МЧЖ таъсисчиси ва бошқа мансабдорлари фоизсиз, пулини 5 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан автотранспорт олиб беришни ваъда қилиб, одамлардан автомобиль турига қараб 2 млн сўмдан 10 млн сўмгача пул олган, бироқ зиммаларидаги мажбуриятни тўлиқ бажармаган.
МЧЖга 18 818 нафар мижоз 57 миллиард 412 миллион сўм тўлов қилгани аниқланган.
Тавсия этамиз
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди
Иқтисодиёт | 17:09 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича минтақавий конференция ўтказилади
Ўзбекистон | 12:10
-
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди
Жамият | 12:07
-
Трамп туғилган кунида ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 12:00
-
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди
Ўзбекистон | 11:30
Мавзуга оид

21:14 / 19.06.2021
“Авто 60-ой”дан жабр кўрганларга пуллари қайтарилмоқда

16:58 / 03.04.2021
Фирибгарлар уддабуронми ё одамлар лақма?

20:58 / 19.08.2020
«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнларида 923 нафар жабрланувчи сўроқ қилинди

16:50 / 05.08.2020