«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнларида 923 нафар жабрланувчи сўроқ қилинди
Kun.uz олган маълумотга кўра, иш юзасидан суд тергови ҳаракатлари жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан, судья Д.Валиев раислигида олиб борилмоқда. 19 августга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи жабрланувчиларнинг 923 нафари сўроқ қилинган.

«Авто 60 ой» МЧЖ мансабдорлари сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Жабрланувчилар сонининг кўплигини инобатга олиб, иш тафсилотларидан хабардор қилиб бориш мақсадида ЖИБ Чилонзор туман суди томонидан махсус @jibChilonzorsudi телеграм канали ташкил қилинган. Жиноят ишининг барча жабрланувчиларидан мазкур телеграм каналига обуна бўлишлари сўралмоқда.
Тошкент вилоятида яшовчи жабрланувчилардан 20 августдан бошлаб, ҳафтанинг душанба кунидан шанба кунига қадар соат 10:00дан 17:00гача туман суди биносига келишлари сўралмоқда.
Манзил – Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 1а-уй. Мўлжал – Хлебушкина номидаги болалар уйи.
Мурожаат учун телефонлар: 71-231-19-52, 99-814-96-41
Эслатиб ўтамиз, тергов ҳужжатларига кўра, «Avto 60 oy» МЧЖ таъсисчиси ва бошқа мансабдорлари фоизсиз, пулини 5 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан автотранспорт олиб беришни ваъда қилиб, одамлардан автомобиль турига қараб 2 млн сўмдан 10 млн сўмгача пул олган, бироқ зиммаларидаги мажбуриятни тўлиқ бажармаган.
МЧЖга 18 818 нафар мижоз 57 миллиард 412 миллион сўм тўлов қилгани аниқланган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси билан учрашди
Ўзбекистон | 21:12
-
Украина ҳукумати АҚШ билан ер қаъри бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширади
Жаҳон | 21:08
-
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 20:26
-
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
Ўзбекистон | 19:59
Мавзуга оид

21:14 / 19.06.2021
“Авто 60-ой”дан жабр кўрганларга пуллари қайтарилмоқда

16:58 / 03.04.2021
Фирибгарлар уддабуронми ё одамлар лақма?

15:25 / 12.09.2020
«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари вилоятларда давом эттирилади

16:50 / 05.08.2020