Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда уч ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Она уч ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлди. Аммо унинг бу қилмиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилди.
ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 3 январь куни ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғи В.И.ни 400 АҚШ доллари эвазига “харидор”га сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланди.
Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.
Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида ХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:27 / 29.04.2026
Оҳангарондаги 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
14:20 / 23.02.2026