Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони тайинланди
Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.
Қайд этилишича, полковник Шокиржон Абдумаликович Худойназаров ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимини эгаллади.
Шокиржон Худойназаров тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдин, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026