Синдзо Абэ Эрон зарбаларидан кейин Яқин Шарққа сафарини бекор қилди
Япония бош вазири Синдзо Абэ АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик кучайгани сабабли 11 январга режалаштирилган Яқин Шарққа, жумладан Саудия Арабистони ва БААга сафарини бекор қилди. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, бош вазир бошқа давлатлар билан ҳамкорликда Яқин Шарқдаги японияликларнинг хавфсизлигини таъминлашга ва кутилмаган ҳолатларга тайёр туришга кўрсатма берган.
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суганинг журналистларга маълум қилишича, Токио манфаатдор давлатларни Яқин Шарқда кескинликни юмшатиш учун барча дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирган.
Аввалроқ Синдзо Абэ Эрон томонидан АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбалари берилгандан кейин миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиртирган.
Мавзуга оид
21:45 / 20.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
21:00 / 15.01.2025
Ҳамас ва Исроил сулҳга яқин. Уруш тўхтайдими?
09:43 / 10.01.2025
Ливанда ниҳоят президент сайланди. Бу Эронга яна бир зарба
14:47 / 18.12.2024