Ўзбекистон | 14:03 / 08.01.2020
28511
3 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги давлат кўчмас мулки ижараси тўловининг энг кам ставкалари эълон қилинди

Фото: Depositphotos

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати тасдиқланиши мумкин.

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар

 Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

 Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко), бунда:

 Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

 Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

 Кз - ҳудудий зона коэффициенти;

 Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

 Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;

 Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффиценти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги “Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида”ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):

Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):

Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):

Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари рўйхати 

Мавзуга оид