Ўзбекистон | 13:30 / 09.01.2020
69187
5 дақиқада ўқилади

2020 йил 1 мартдан бошлаб янги тизим жорий этилади. У тадбиркорлик бўйича

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди.

Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровнома шаклларини ҳамда ўтказиш муддатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

2020 йил 1 мартга қадар ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминлайди;

баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар бериб боради;

Низомга асосан баҳолаш якунлари бўйича тегишли ҳудуддаги назарда тутилган ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини намунали кўрсаткичга эга бўлганда - рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда - интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳар ярим йиллик якунлари бўйича 15 августга кадар, йил якунлари бўйича 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.

Белгиланишича:

а) тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини рағбатлантириш - маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан;

ҳудудлардаги тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш - уларнинг бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари ҳисобидан;

ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш - Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тенг миқдорларда амалга оширилади;

б) ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича ярим йиллик ва йиллик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, шунингдек, Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиб борилади.

Адлия вазирлигига “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш хизмати кўрсатиш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан шартнома тузиш ҳуқуқи берилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровлар, шу жумладан электрон сўровлар ўтказилишини таъминлайди.

Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш кўрсаткичларини такомиллаштириб бориш, зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ой муддатда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” рейтинги услубиёти асосида тегишли хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда баҳолаш ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид