Жаҳон | 02:21 / 10.01.2020
3410
1 дақиқада ўқилади

Британия парламенти қуйи палатаси Brexit бўйича келишувни маъқуллади

Фото: РИА "Новости"

Британия парламенти қуйи палатаси Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидаги келишувни маъқуллади. Агар қонун лойиҳасини лордлар палатаси ҳам маъқулласа, Британия Европа Иттифоқини 31 январда тарк этади.

Келишув учун 330 депутат овоз берган, 321 нафари қарши чиққан. Ҳужжат юқори палатага кўриб чиқиш учун берилади, сўнгра уни қиролича тасдиқлаши керак бўлади.

Brexit’дан кейин 2020 йил охиригача давом этадиган ўтиш даври бошланади. Бу вақт ичида Британия ва Европа Иттифоқи барча соҳаларда келгуси ҳамкорликнинг форматларини шакллантиришлари керак бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид