Жамият | 10:30 / 10.01.2020
5752
2 дақиқада ўқилади

Марғилонда савдогарга тан жароҳати етказган шахсга суд ҳукми эълон қилинди

2019 йил 22 август куни тахминан соат 13:00ларда 20 ёшли С.Я. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган савдо дўконларидан бирида телефон сотувчи фуқаро 21 ёшли А.И.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, ўткир тиғли жисм билан А.И.га нисбатан оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.Я.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов жараёнида унга ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан фуқаро С.Я. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Мавзуга оид