Петербургда ўзбекистонлик мигрант сохта паспорт туфайли колонияга жўнатилди
Петербургда ўзбекистонлик муҳожир сохта қирғиз паспорти туфайли колонияга жўнатилди.
ОАВ хабарига кўра, Петербургда ўзбекистонлик эркак сохта ҳужжатлардан фойдаланганликда айбланиб судланди. Россия Жиноят кодексининг 237-моддаси бўйича айблов ҳукми Киров туман суди томонидан чиқарилди.
Ўзбекистонлик йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси инспекторига сохта паспорт тақдим этган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими ўзбекистонлик фуқаро бошқарган «Хендэ» русумли чет эл автомобилини тўхтатди ва ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим этишни сўради. Мигрант Қирғизистон фуқароси номига берилган паспортни ўзи билан олиб юрган. Эркак ҳужжат сохта эканлигини билгани айтилмоқда.
Суд қарори билан ўзбекистонлик эркак саккиз ойга озодликдан маҳрум этилди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
07:47 / 23.08.2024
Петербургда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди
18:21 / 13.08.2024
“Шоҳ асар” — Канаданинг янги паспорти дизайни ҳақида
08:35 / 20.07.2024
Аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади
11:29 / 13.07.2024