Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида табиий газ босими пасайиши мумкин
Фото: Ҳудудгаз Андижон
Андижон вилоятида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ босими пасайиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати хабар берган.
“Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Фарғона водийси вилоятларига табиий газ етказиб берувчи магистрал газ қувурларида таъмирлаш ишлар олиб борилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан юқорида келтирилган ҳудудларда 2020 йил 14 январь соат 08.00 дан 2020 йил 15 январь соат 08.00 га қадар магистрал газ қувурларида табиий газ босими пасайиши кузатилади.
“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ тасарруфидаги барча шаҳар ва тумангаз филиалларига магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтирилиши, табиий газга боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишлар ташкил этилди ва кучайтирилган ишчи гуруҳларнинг шайлиги таъминлангани айтилади.
“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026