Борис Жонсон Эрон билан Трамп шартлари ҳисобга олинган янги келишув тузишни таклиф қилди
Британия бош вазири Борис Жонсон Эрон ядро дастури бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режасини АҚШ президенти Дональд Трамп шартлари инобатга олинган янги келишув билан алмаштирилиши мумкинлигини айтди.
Жонсон Оқ уй раҳбарини ўзидан аввалги президент Барак Обама имзолаган келишув қониқтирмаслигини эслатиб ўтган. Трампнинг фикрича, келишувда кўплаб ҳолатлар ҳисобга олинмаган.
“Келинг уни “Трамп келишуви” билан алмаштирамиз ва бу вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли бўлади. Трамп – ажойиб тадбиркор, келинг ҳаракатлар режасини ўзгартириш учун биргаликда ишлаймиз”, деб айтган Жонсон BBC телеканалига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Лондон ва Вашингтон Теҳронга ядро қуролига эга бўлишга имконият бермаслиги керак, чунки “айнан шу мақсадда ҳаракатлар режаси ўйланган”.
Аввалроқ Эрон ҳаракатлар режаси доирасида мажбуриятларини бажаришни тўхтатганини маълум қилган, бироқ унинг ядро дастури фақатгина тинчлик мақсадида амалга оширилишига ваъда берган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024