Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг энг сердаромад футбол клублари маълум қилинди
Deloitte халқаро консалтинг компанияси талқинига кўра, Каталониянинг «Барселона»си Европанинг энг сердаромад клублари рейтингида етакчи бўлди.
2018/19 йилги мавсумда Испаниининг амалдаги чемпиони 840,8 млн евро даромад кўрди. Бу Европа клублари учун рекорд ҳисобланади, шу пайтгача ушбу қитъанинг ҳеч бир клуби 800 млн евролик маррани қайд этмаганди.
Рўйхатда иккинчи ўринга «Барселона»нинг асосий рақиби бўлмиш Мадриднинг «Реал» клуби жойлашди. Мадрид жамоаси 757,3 млн евро ишлаган. Ушбу кўрсаткич бўйича учинчи ўринда 711,5 млн евро даромад топган «Манчестер Юнайтед» клуби жойлашди.
Европанинг энг бой клублари ўтган мавсумда жами 9,3 млрд евро топган бўлиб, бу ўтган йилгидан 11 фоизга кўп (8,3 млрд евро).
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
20:33 / 04.06.2026