Ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ ЙПХ 3-отряди 3-сафарбарлик гуруҳи йўл патруль хизмати инспектори И.Қораев хизмат тақсимотига кўра 2020 йил 17 январь куни соат 12:30ларда, “Қарши-Нишон-Таллимаржон” автомобиль йўлида хизмат олиб борган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида айтилишича, шу жараёнда “Газ-53” русумли автомобиль ҳайдовчиси хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан бошқариб келаётганлиги сабабли тўхтатиб, автомашинани кўздан кечириш жараёнида ҳайдовчи Ў.М., транспорт воситасини техник носоз ҳолда бошқариб юрганлигини аниқлаб унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.
Шу вақтда ЙПХ инспектори И.Қораевнинг хизмат фаолиятни назорат қилиб юрган ЙПХ 3-отряди командирининг ўринбосари Ж.Шамсутдинов жойига етиб борган вақтида ҳайдовчи Ў.М. жавобгарликдан қочиш мақсадида унга 600 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Ходимларни билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда давомида шу куни соат 21:00ларда фуқаро Ў.М. ЙПХ 3-отряди командирининг ўринбосари Ж.Шамсутдиновга 600 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:36
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:05 / 07.11.2024