Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда КХДРдан Жанубий Кореяга қочиб ўтувчилар сони рекорд даражада камайди
2019 йилда жанубга қочиб ўтган Шимолий Корея фуқаролари сони кейинги 20 йилда рекорд даражада оз бўлди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг бирлашиш ишлари бўйича вазирлигига таяниб Channel NewsAsia телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, 2019 йилда Жанубий Кореяга 1047 шимолий кореялик қочиб ўтган, 1948 йилдан буён эса жанубга қочиб ўтган КХДР фуқаролари сони 33,5 минг нафарни ташкил қилади.
Қайд этилишича, Шимолий Кореядан қочиб ўтганларнинг 81 фоизи аёллардир. Телеканалнинг билдиришича, КХДРда аёллар ҳар доим ҳам расмий ишда ишламаганлиги сабабли қўшни давлатга қочиб ўтиш улар учун унчалик қийин эмас.
Жанубий Кореяга энг кўп шимолликлар қочиб ўтиши 2009 йилда қайд этилган – 2914 нафар. 2011 йилда ҳукумат тепасига Ким Чен Ин келганидан бери бу рақам пасайиб бормоқда.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026