Ўзбекистон | 22:10 / 20.01.2020
41672
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов ҳукумати истеъфога чиққанини янги парламентга маълум қилди

Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда бош вазир Абдулла Ариповнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги мурожаати ўқиб эшиттирилди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси янгидан сайлангани муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади», дейилади ҳукумат мурожаатида.

Бу масала бўйича Сенат томонидан истеъфони қабул қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

Бу жараён Конституциямизда белгиланган қоида бўлиб, энди ҳукумат таркиби қайтадан тайинланади.

Мавзуга оид