Жамият | 10:07 / 20.01.2020
6365
2 дақиқада ўқилади

Навоийда 21 ёшли шахс тенгдошига шиша бўлаги билан оғир тан жароҳати етказди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 11 январь куни тахминан соат 00:30ларда 21 ёшли А.Р. Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Қизилтепа” маҳалласи Чинор кўчасида ўзаро жанжал вақтида, 21 ёшли Б.И. танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб тепиб, йиқитиб, ерда ётган шиша идишнинг синган бўлаги билан А.Р.нинг қорин соҳасига 3 маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, суд-тиббий экспертиза хулосасида А.Р.нинг олган тан жароҳати оғирлик даражасига кўра “оғир” тан жароҳатлар тоифасига кириши кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан 2020 йил 12 январь куни Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид