Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат учун янги бино қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида парламент юқори палатаси ишининг самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.
Ижтимоий масалаларни ҳал этиш мақсадида муҳим дастурлар қабул қилиниб, шу асосда катта ишлар амалга оширилаётгани, парламентнинг юқори палатаси аъзолари ҳам бу борада ташаббус ва аниқ таклифлар киритиши зарурлиги таъкидланди.
«Сенатнинг ҳар бир қўмитаси ўз фаолият режасини ҳудудий муаммолардан келиб чиқиб шакллантириши лозим. Ўрганилган масалалар бўйича бевосита жойларга бориб, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Сенат кенгаши ва қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш зарур. Бу амалиёт аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш имконини беради», деди Президент.
Президент cенаторлар учун янги бино қурилишини маълум қилган.
«Биламан, бу ерда ҳозир сал ноқулай бўлиб турганларингни.
Мустақиллик байрами арафасида Сенатга янги бино қилинади. Ҳар бир сенаторга алоҳида хона қилинади. Кутубхоналари билан», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026