Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда янги турдаги коронавирус одамдан одамга юқиши тасдиқланди
Фото: Reuters
Хитойда янги турдаги коронавируснинг одамдан одамга юқишининг тасдиқланган ҳолатлари мавжуд, шунингдек 14 тиббий ходим ушбу вирус билан зарарланган. Бу ҳақда Хитойнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси экспертлари махсус комиссияси раҳбари Чжун Наньшань маълум қилди.
“Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, янги турдаги коронавирус одамдан одамга аниқ ўтади. Гуандун провинциясида иккита шундай ҳолат қайд этилган. Вирусни юқтирганлар Уханга боришмаган, бироқ уларнинг оила аъзолари боришган ва у ерда вирус юқтириб олишган. Шу сабабли, ушбу вирус одамдан одамга юқади, деб аниқ айтиш мумкин”, деб айтган мутахассис.
Унинг таъкидлашича, тиббий ходимларнинг ҳам зарарланиш ҳоларлари қайд этилган.
Охирги маълумотларга кўра, Хитойда номаълум вирусдан касалланганлар сони 198 нафаргача етди.
2019 йил охирида Хитойда янги турдаги зотилжамдан касалланишнинг илк ҳолатлари қайд этилганди. Касаллик қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус эканлиги ўрнатилган.
Мавзуга оид
12:13
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026