Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат бўйича кўрсатиладиган хизматлар оферта шаклига ўтказилади
Фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш хизматлари такомиллаштирилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг шартномалари тўлиқлигича оферта шаклига ўтказилади;
б) ваколатли органлар оферта шаклга ўтказилган хизматлар учун тўловларни давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилиши таъминланади;
в) хизматларнинг оферта шаклларини расмийлаштиришда кўрсатилаётган хизматлар тўловларини тўланганлигини офертанинг акцепти деб ҳисобланади.
Ваколатли органлар оферта намунасини жорий қилишда фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг қийматини шакллантириш иш ҳажмига мутаносиб равишда белгиланиши ёки ўзгариши назарда тутилади.
Оферта шаклига ўтказиладиган фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати тасдиқланади.
Ваколатли органлар:
фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг оферта шаклларини ўзларининг ички идоравий буйруғи билан тасдиқлайди ва ўзларининг расмий веб-сайтларидан олиш имкониятини яратадилар;
оферта шаклидаги фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказишда кўрсатиладиган хизматларда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилиши инобатга олинади;
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирадилар.
Оферта шаклига ўтказиладиган фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати
Мавзуга оид
18:13 / 21.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Т/р
Давлат хизматининг номи
Давлат хизмати кўрсатилаётган ариза берувчилар тоифалари
Тўлов тури ва миқдори
Давлат хизмати кўрсатиш натижаси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
1.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Хулоса
2.
Ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларга санитар-эпидемиологик хулоса
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
1.
Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш
Жисмоний ва юридик шахслар
Бепул
Сертификат
2.
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
3.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
4.
Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия
Юридик шахс
Пуллик
Лицензия
5.
Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
6.
Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
7.
Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
8.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олишга рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
9.
Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомникларнинг, шунингдек зоология коллекцияларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Гувоҳнома
10.
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш
Жисмоний ва юридик шахслар
Бепул
Сертификат
11.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллашга рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
12.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардан ташқари, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
13.
Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
14.
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
15.
Хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш
Юридик шахс
Бепул
Хулоса
16.
Давлат экологик экспертизаси
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
1.
Ветеринария фаолиятини лицензиялаш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Лицензия
2.
Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Бепул
Хулоса
3.
Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Бепул
Хулоса
4.
Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Гувоҳнома
5.
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт ва импорти учун ветеринария сертификати (гувоҳнома) расмийлаштириш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Сертификат (гувоҳнома)
6.
Темирйўл вагонлари, кемалар, самолёт ва бошқа транспорт воситаларини ветеринария-санитария ишловидан ўтказилганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштириш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Маълумотнома
7.
Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Паспорт
8.
Ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш хулосаларини бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Бепул, пуллик
Хулоса
9.
Бозорларда, савдо ташкилотларида ва бошқа савдо объектларида келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, шунингдек ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилишда ветеринария-санитария экспертизаси хулосаси бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Бепул, пуллик
Хулоса
10.
Сотилаётган маҳсулотнинг ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ветеринария хулосаси
Жисмоний ва юридик шахслар
Бепул, пуллик
Хулоса
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
1.
Импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш хизматларини кўрсатувчи инспекция органларини аккредитация қилиш
Юридик шахс
Пуллик
Гувоҳнома
2.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Мувофиқлик сертификати
3.
Маҳсулотларни синовдан ўтказиш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Мувофиқлик сертификати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
1.
Карантин рухсатномасини бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Рухсатнома
2.
Фитосанитар сертификатни/реэкспорт фитосанитар сертификатини бериш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Сертификат
3.
Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатномани расмийлаштириш
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Далолатнома
4.
Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудида ташишда уларда карантин назоратидаги организмлар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи далолатнома
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Далолатнома
5.
Экспорт ва импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларни, зарарсизлантириш (фумигация)
Жисмоний ва юридик шахслар
Пуллик
Далолатнома