АҚШ вице-президенти дунёни Эронга қарши бирлашишга чақирди
Дунё Холокостни рад этувчи – Эрон ислом республикасига қарши бирлашиш лозим, деди АҚШ вице-президенти Майк Пенс Қуддусдаги Холокост қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказилаётган бешинчи бутунжаҳон форуми минбарида.
"Биз улар (Холокост қурбонлари ва нацизмга қарши курашганлар) ўша вақтда қаршилик қилган ёвузликларга қаршилик қилишга тайёр бўлишимиз керак. Антисемитизмга қарши курашиш учун бор кучимизни сарфлашимиз ва буни биргаликда амалга оширишимиз лозим. Антисемитизмни тарқатувчи, Холокостни давлат сиёсати даражасида рад этаётган ва Исроилни ер юзидан супуриб ташлашга ваъда бераётган асосий давлатга кескин қаршилик кўрсатишимиз даркор. Дунё Эрон ислом республикасига қарши бирлашиши шарт", - деди Пенс.
Пенс шунингдек, АҚШ Исроилни ҳамиша қўллаб-қувватлашига ваъда берди.
Исроилда Холокост қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказилаётган бешинчи бутунжаҳон форумида 40дан ортиқ давлатларнинг президентлари, ҳукумат раҳбарлари ва етакчилари қатнашмоқда.
Холокост — нацистлар Германияси даврида турли этник ва ижтимоий гуруҳлар (совет асирлари, поляклар, яҳудийлар ва бошқалар) вакилларининг таъқиб қилиниши ва оммавий равишда қирғин қилиниши.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024