Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда дунёдаги энг катта шамол парки қурилмоқда
Буюк Британияни ўраб турган денгизлар анчадан бери қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги бир қатор катта лойиҳаларга асос бўлиб келган. Яқинда бу ерда дунёдаги энг катта шамол парки - умумий қуввати 3,6 ГВт бўлган Dogger Bank пайдо бўлади. Тегишли шартнома кузда имзоланди ва энди қурилиш ишлари бошланди.
New Atlas хабар бераётган электр станция Шимолий денгизда, Йоркшир қирғоқларида жойлашади. У 1,2 ГВт.дан энергия ишлаб чиқарадиган учта блокдан иборат бўлади. Уларнинг ҳар бири GE Renewable томонидан ишлаб чиқарилган улкан Haliade-X турбиналари билан жиҳозланади. Ҳар бир парракнинг узунлиги - 107 метр.
Шамол парки Буюк Британиядаги эҳтиёжнинг 5 фоизига тенг бўлган 4,5 миллион уй хўжалигини электр энергияси билан таъминлайди.
SSE Renewables ва Equinor лойиҳанинг қурилиши ҳамда фойдаланилиши учун жавобгардир. Ҳозирги вақтда улар шамол паркини жойлаштириш режалаштирилган ҳудудга қарама-қарши қирғоқда иш бошладилар. Станция қурилиши 2022 йилда якунланиши, биринчи электр энергияси эса 2023 йилда тармоққа юборилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026