Ўзбекистон | 22:21 / 23.01.2020
8231
2 дақиқада ўқилади

Қувада велосипедда сув ташиётган аёллар яшовчи маҳаллада муаммо ҳал этилмоқда

22 январь куни сайтимизда Фарғонанинг Қува тумани Хонобод қишлоғидаги ичимлик суви муаммоси ҳақида «Фарғонанинг Янги асрида аёллар велосипедда сув ташийди» номли мақола ва видеолавҳа эълон қилинган эди.

Унда Хонобод маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари узоқ йиллардан буён ичимлик сувини 1,5 км узоқ жойдан ташиб ичаётгани, аёллар велосипед ва араваларда олиб келаётгани акс этган эди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мазкур муаммо назоратга олиниб, тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

«23 февраль куни «Сувоқава» унитар корхонаси Қува туман филиали томонидан Хонобод маҳалласидаги ичимлик суви муаммосини бартараф этиш учун 500 метр қувурлар олиб келинди.

Маҳалла аҳолиси билан ўтказилган учрашувлар давомида уч кун давомида қазиш ишлари бошланиши ҳақида тушунча берилди. Айни пайтда ҳудудда сув ўтказиш ишлари бошланган. Камчиликларни бартараф этиш шахсан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири назоратига олинди», – дейилади вазирлик матбуот хизмати ахборотида.

 

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид