Лукашенко: Беларусь ҳеч қачон бирор давлатнинг қисми бўлмайди
Беларусь президенти Александр Лукашенко давлати ҳеч қачон бирор бошқа давлат, ҳаттоки “қардош Россия”нинг бир қисми бўлмаслигини, беларуслар буни қабул қила олмаслигини айтди. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги хабар берди.
“Бизда ўз давлатимиз бор. Биз суверен ва мустақилмиз. Биз ўз онгимиз ва қўлларимиз билан нимага қодир бўлсак, шунга эришдик, ўз давлатимизни қурмоқдамиз. Ва биз бирор бошқа давлат қисми бўла олмаймиз. Мен сизга хиёнат қилиб, Беларусни ёйиб юбора олмайман, ҳаттоки қардош Россияда”, деб айтган Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, у Россия президенти Владимир Путин билан музокараларда “Беларусда буни ҳеч ким қила олмаслигини” аниқ-равшан айтган.
“Агар мен бунга борсам ҳам, беларуслар бу қарордан бир йил ўтмасдан мени еб ташлашади”, деб қўшимча қилган Лукашенко.
“Мен Беларуснинг сўнгги президенти бўлишни истамайман. Биринчиси бўлиш фахрли, бироқ охиргиси бўлишни истамайман. Мен фарзандларимиз бу бир парча ерда тинч-тотув яшашларини истайман. Руслар, россияликлар билан иноқликда. Улар бизга бегона эмас. Россияликлар бизнинг одамлар. Бироқ, ростини айтганда, уларга ҳозир оз нарса боғлиқ”, деб таъкидлаб ўтган Беларусь етакчиси.
Аввалроқ Лукашенко Беларусь Россия таркибига кирмаслигига, икки давлат ягона парламент ташкил этиш борасида музокаралар олиб бормаслигига ваъда берган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024