Меҳнат мигрантларига аталган уйлар қайси шартлар асосида берилишига ойдинлик киритилди
«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги президент фармонига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3462та хонадон ажратилиши белгиланган. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Давлатназар Матрасулов уйлар қайси шартлар асосида берилиши, бунинг учун қаерга мурожаат қилиш кераклиги ва қандай ҳужжатлар талаб этилишига ойдинлик киритди.
«Мигрантларга ажратиладиган 3462та хонадон Ўзбекистон президентининг 2019 йил 20 ноябрда «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5886-сонли фармони билан тасдиқланган параметрларга мувофиқ берилади. Мазкур параметрларда қайси ҳудудда мигрантлар учун нечта уй қурилиши кўрсатилган.
Ушбу уйларни бериш учун меҳнат мигранти албатта «Labor migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлиши шарт. Бу президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги 5785-сонли фармонида белгилаб берилган. «Labor migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тавсиялар берилади ва бу тавсиялар вилоят, туман ва шаҳар комиссияларига киритилади. Шу тавсиялар асосида меҳнат мигрантлари яшайдиган ҳудуддаги комиссия ёш оилалар, ногиронлар ёки хотин-қизлар учун имтиёзли уйлар ажратилгани каби мигрантларга бериладиган уйларга талабгорларнинг ҳужжатини ҳам кўриб чиқади.
Мигрантлар бунинг учун комиссияга шахсан бориб мурожаат қилиш шартмас, «Labor migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтишса бас. Шунга қараб биз тавсия берамиз, шундан кейин комиссияга ариза билан бирга талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлади. Ушбу комиссиялар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида тузилган», дейди у.
Аввалроқ уй-жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини саралаб олиш тартиби лойиҳаси эълон қилинганди.
Мавзуга оид
10:36 / 23.08.2021
Уйлари “мозаикали” ҳудуд – Ғозғоннинг санъат асарига айланган кўчалари
14:36 / 17.12.2020
11 ой мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келган меҳнат мигрантлари сони очиқланди
15:16 / 09.11.2020
Пенсия жамғармага ўтказилган ижтимоий тўлов миқдорига қараб белгиланади - жамғарма вакили меҳнат мигрантларига пенсия тўланиши тартиби ҳақида
22:53 / 10.06.2020