Фарғона вилояти ИИБда ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида «Очиқ ва шаффоф ҳамкорликдамиз» мавзусида матбуот анжумани ўтказилиб, унда Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи барча ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда хокимлик, корхона-ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.
«Матбуот анжуманини вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Дониёр Бахтиярович Тошхўжаев кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда журналист ва блогерлар юртимиз ҳаётида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни тезкор ёритиш билан бирга, жамиятнинг турли соҳаларида кўзга ташланаётган долзарб муаммоларга дадил ва очиқ муносабат билдираётганини таъкидлади.
Иштирокчилар томонидан содир бўлган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар юзасидан тезкор маълумотлар олиш тартиби, вилоятдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг бугунги ҳолати, 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотлар бўйича қизғин ва самимий савол-жавоб тариқасида фиклар алмашинди.
Анжуманда соҳавий хизмат раҳбарларининг ҳам иштироки, ҳар бир масала юзасидан батафсил ахборот алмашиш учун айни муддао бўлди.
Шунингдек, тадбирда Фарғона вилояти ИИБнинг янги кўринишдаги «fviib.uz» интернет сайти тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур сайт орқали бевосита ҳар қандай мурожаатни тўғридан-тўғри ИИБ раҳбариятига етказиш имконияти мавжуд. Қолаверса, Telegram, Faсebook ва Instagram тармоқларидаги саҳифалардан ҳам ўзбек ва рус тилларидаги расмий маълумотларни олиш мумкин. Бу эса фойдаланувчиларга қўл келади. ИИО фаолиятига оид очиқ маълумотлар матбуотда бевосита ёритиб борилишида журналистларнинг ИИБ Ахборот хизмати билан ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари, афзалликлари ҳам тушунтириб берилди.
Бошқарма бошлиғи ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳолига етказиш, адашган инсонларни тўғри йўлга солиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳамюртларимизни тўғри ва холис ахборот манбаси билан таъминлашда журналистларнинг ёрдами катта эканини қайд этиб, келгусида барча оммавий ахборот воситалари билан очиқ ва шаффоф ҳамкорлик ўрнатилишини этироф этди», дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
10:06 / 10.10.2024
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
12:23 / 07.10.2024