Жамият | 19:04 / 30.01.2020
4967
2 дақиқада ўқилади

Марғилондаги боғча «Обод маҳалла» дастури асосида янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилди

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилган секторлар фаолияти давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятларга ташрифлари давомида “Ким менга дўст бўлишни истаса мактабгача таълимга эътибор берсин” деб айтган чақириқларини дастурга айлантирган секторлар раҳбарлари ўз фаолияти давомида Мактабгача таълим ташкилотлари тизимини ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жалб этиш, мактабга тайёрлаш масалалари таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири деб қараб келмоқда. Бунинг натижасида баркамол авлодни тарбиялаш учун, энг аввало, қулай шароитлар яратилмоқда.

Марғилон шаҳридаги Жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 36-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси талабга жавоб бермай қолган эди. Мазкур таълим даргоҳи “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида Марғилон шаҳар прокуратураси ташаббуси билан таъмирдан чиқарилди. Олиб борилган қурилиш ишлари натижасида, гуруҳ хоналарига замонавий жиҳозлар келтирилди, болаларнинг таълим олишлари учун етарли шароитлар яратилди.

Бугун бўлиб ўтган очилиш маросимида Марғилон шаҳар прокурори А.Ходжаев ва Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг масъул ходимлари, маҳалла фаоллари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тадбир давомида нуронийлар ушбу ишларга бош қош бўлган мутасаддиларга раҳматлар айтиб, ўз миннатдорликларини билдиришди.

Шундан сўнг, Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳардаги 8-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшларни қизиқтирадиган турли мавзуларда суҳбатлашиб, уларга ёшларга оид давлат сиёсати, турли имтиёзлар ва Президентимизнинг ёшларга ғамхўрлиги ҳамда эътиборининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Учрашув давомида ёшларнинг мурожаати ва таклифлари эшитилди. Шунингдек, шаҳар прокуратурасининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Мавзуга оид