Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризми халқаро тадқиқот маркази» ҳамкорликка чорлайди
Туризм соҳасида рақобат ва мижозлар талаблари ошиб бораётган бир пайтда Марказий Осиё ва Жануби-шарқий Осиёдаги бизнес вакиллари ўзларининг туристик экотизимларини яхшироқ тушуниш иккала минтақадаги халқаро туристик бизнеснинг барқарор ўсиш суръатини яхшилаш учун ўзаро ҳамкорлик қилмоғи зарур.
Марказий Осиё минтақаси, жумладан, Ўзбекистон халқаро сайёҳлик бизнеси соҳасига илк қадамларини қўяётган бир пайтда, туризм индустрияси вакиллари ва манфаатдор томонлар бу борада юқори тажриба ва салоҳиятга эга Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари каби тажрибали ҳамкорлардан мижозлар, яъни сайёҳларнинг қандай қилиб талаб ва истакларини тушуниш, шу талабларга мос келиш, истакларини ортиғи билан бажаришни ўрганиш зарур.


Марказий Осиё мамлакатларидаги индустрия вакиллари билим ва тажрибага эга бўлгач, уларни ҳудудларда халқаро туристик бизнеснинг барқарор ўсиш суръатини таъминлаш мақсадида ўз экотизимларини яхшилашни ўз олдиларига мақсад деб қўйишади.

2019 йилнинг декабрь ойида «Ипак йўли» туризм халқаро университети ва Бухоро давлат университети Сингапурнинг S.E.A. BusinessCentrePte. Ltd. (Ўзбекистон-Сингапур туризм маркази) билан ҳамкорликда дунёда ягона – «Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризми халқаро тадқиқот маркази» (CASEA-InTouReC)га асос солинди.
Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети марказнинг бош таълим муассасаси бўлиб, Бухоро давлат университети эса магистрлик бўлими ҳисобланади. Барча интеллектуал мулк қонун доирасида Сингапурда рўйхатдан ўтган.
«Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризми халқаро тадқиқот маркази» – ягона ва барқарор равишда ўз туристик экотизимларини яхшилаш мақсадида ҳамкорлик қиладиган университет ва илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё минтақасидаги барча туристик экотизим вакиллари учун академик, холистик, яъни умумлашган, тижорат марказлари тармоғи бўлиб ҳисобланади.


«Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризми халқаро тадқиқот маркази»нинг тармоғи сифатида Ўзбекистонда бош офис ва магистрлик бўлимини ташкил қилди. Марказ кейинги 5 йил давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, Марказий Осиёнинг 6 давлати, айнан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистонда, Жануби-шарқий Осиёдаги 10 давлат - Сингапур, Малайзия, Индонезия, Таиланд, Филиппин, Вьетнам, Камбоджа, Мьянма, Лаос, Брунейда ўз филиалларини (лицензияланган модели) очишни режалаштирмоқда.


«Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризми халқаро тадқиқот маркази» Сингапурда кенг қўлланиладиган «Модель A-T-U» омад формуласидан фойдаланади. Ушбу формула консалтинг, маслаҳат бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш, бизнес-тренинглар шаклидаги стартаплар, кундалик туристик фаолиятдаги билим ва кўникмалардан фойдаланиш, илмий даража олиш, профессионал таълим дастурлари, сертификация орқали талаба ва ходимларни ўқитиш, ҳамкорликдаги изланиш ва тадқиқотлар ўтказиш йўли билан халқаро туризмнинг замонавий тенденциялари ҳақида билимга эга бўлишни назарда тутади.
Биз, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё минтақасидаги турли давлатларнинг туризм соҳасида фаолият юритаётган барча индустрия вакиллари, тадқиқот марказлари ва университетларни таклиф қиламиз ва CASEA-InTouReC академик, холистик, яъни умумлашган, тижорат ва тадқиқот марказлари тармоғига бирлашишга чақирамиз.
Қуйидаги манзил бўйича бизга мурожаат қилишингизни сўраймиз: [email protected]
Ушбу ҳужжат 2020 йил 31 январь куни ҳамкорликда чоп этилди. Самарқанд, «Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризми халқаро тадқиқот маркази» штаб-квартираси, «Ипак йўли» туризм халқаро университети.
Бош директор: проф. Тўраев Баҳодир Ҳотамович;
Бош молиявий директор: Урс Шварц;
Бош ижрочи директор: Руди Фанг «Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризми халқаро тадқиқот маркази» магистрлик бўлими.
Бухоро давлат университети
Бош директор: Собиржон Рўзиев;
Бош молиявий директор: Урс Шварц;
Бош ижрочи директор: Руди Фанг.
«Ипак йўли» халқаро туризм университети
фаолиятини илгари суриш бўлими
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026