Жаҳон | 18:19 / 01.02.2020
8418
1 дақиқада ўқилади

Мисрда 37 нафар жангари ўлим жазосига ҳукм қилинди

Қоҳира жиноят ишлари бўйича суди "Байт Ансор ал-Мақдис" террорчилик гуруҳининг 37 жангариси ўлим жазосига лойиқ топилгани тўғрисидаги ҳукмни тасдиқлаш учун мамлакат муфтийсига юборди.

Бу ҳақда al-Masry al-Youm газетаси хабар берди.

Кейинчалик ИШИДга қўшилган гуруҳга Миср ОАВ мамлакатнинг "энг хавфли террорчиси" деб атайдиган Ҳишом Ашмавий раҳбарлик қилган.

Ушбу иш бўйича 208 киши жавобгарликка тортилган бўлиб, 37 нафарига ҳукм чиқарилган. Улар 54та жиноят, жумладан, полиция офицерларини ўлдириш, Қоҳира хавфсизлик бошқармаси бинолари, масжидлар ва бошқа биноларни портлатиш, талончиликлар содир этишда айбланмоқда.

Жиноятчилар собиқ ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳимни ҳам ўлдиришга уринган.

Мавзуга оид