Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳудудида фильм ва сериаллар суратга олиш тақиқланди
Хитой радио ва телевидение жамоат ташкилотлари федерацияси ҳузуридаги кинематография қўмитаси коронавирус тарқалиши сабабли мамлакат ҳудудида фильм ва сериалларни суратга олишни тақиқлади.
Қўмита баёнотида айтилишича, суратга олиш ишлари билан шуғулланадиган барча кинокомпания ва ишчи гуруҳлар тегишли буйруқ чиқмагунига қадар суратга олиш ишларини тўхтатиши шарт.
Ушбу тақиқни бузганлар қонунга асосан жазоланиши таъкидланган. Актёрлар ҳам фильмда суратга тушишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Маълумотларга кўра, 1 февраль ҳолатига Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 11 минг кишига етган. Беморларнинг 259 нафари вафот этган, 243 кишига касалхонадан уйига кетишга жавоб берилган.
Мавзуга оид
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026