Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона тумани ва Қирғизистоннинг Қадамжой ҳудуди ўртасида кириш-чиқиш соддалаштирилади
Фарғона вилояти Фарғона тумани ва Қирғизистон Республикасининг Қадамжой ҳудуди ўртасидаги кириш-чиқиш ва чегара-божхона расмиятчиликлари соддалаштирилади.
Ҳукуматнинг 2020-2022 йилларда Фарғона вилоятининг Фарғона туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2020 — 2022 йилларда Фарғона вилоятининг Фарғона туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Фарғона туманининг иқтисодий салоҳияти ва туристик имкониятларидан келиб чиқиб, инвестиция таклифлари ва лойиҳа паспортларини тайёрлайди ҳамда туризм, курорт ва санаторий объектларини қуришга йўналтирилган тақдимот материалларини ишлаб чиқади ва Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Фарғона туманида “Водил-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳамда Миндонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4,5 гектар бўш ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этиш юзасидан ҳар томонлама чуқур ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Фарғона тумани “Саткак” МФЙ ҳудудида жойлашган чиқинди полигони негизида салоҳиятли маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш чораларини кўради;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Шоҳимардон ва Чимён ҳудудларини махсус “эко-ҳудуд”ларга айлантириш, шунингдек улардаги аҳоли хонадонлари негизида имтиёзли шартлар асосида оилавий меҳмон уйлари тармоқларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги белгиланган тартибда:
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Фарғона туманидаги паст балл бонитетли ва ҳосилдорлиги кам бўлган ғалла ва пахта экин майдонларини қисқартириш ва уларнинг ўрнида мева-сабзавот, узумчилик, полиз ва чорва-озуқа экинларини жойлаштириш ҳамда салоҳиятли маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда замонавий технологиялар асосидаги қишлоқ хўжалиги кластер корхоналарини ташкил қилиш;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси билан биргаликда Фарғона тумани “Марғилон” МФЙ ҳудудида “эркин савдо зонаси” ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Фарғона туманидаги тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар ва маданий мерос объектларининг ҳолатини ўрганиб, уларда таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширади;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур иншоотлар ва объектларни туристик йўналишларга киритган ҳолда уларга сайёҳлар ташрифини кўпайтириш бўйича амалий чоралар кўради.
Ташқи ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Қирғизистон Республикасининг Қадамжой ҳудуди ва Фарғона вилояти Фарғона тумани ўртасидаги кириш-чиқиш ва чегара-божхона расмиятчиликларини соддалаштириш, бунда маҳаллий ва хорижий туристлар учун алоҳида режимни жорий қилиш, хусусан чегара назорат-ўтказиш пунктига халқаро мақом бериш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклиф киритади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда туризм намойиши объектларига яқин ҳудудларда намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
09:45 / 12.05.2026
“Ипак қурти боқишнинг гашти бор” – фарғоналик пиллачи
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026