Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Тошкентнинг барқарор ривожланиши стратегиясини ишлаб чиқишда кўмак беради
24 февралдан Жаҳон банки гранти асосида Тошкентнинг барқарор ривожланишини ўрганишга қаратилган лойиҳа ишга туширилади
Жорий йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Даврон Ҳидоятов Жаҳон банкининг Розанна Нитти бошчилигидаги шаҳарлаштириш бўйича экспертлар гуруҳи билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маълум қилинишича, 24 февралдан Жаҳон банки гранти асосида Тошкентнинг барқарор ривожланишини ўрганишга қаратилган лойиҳа ишга туширилади. Мутахассислар бир йил давомида шаҳардаги ўзгариш ва янгиланишлар, имконият ва шароитларни ўрганиб, таҳлил қилиб, пойтахтни барқарор ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар борасида ўз хулосаларини тайёрлашади ва шу асосда ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилади.
Мазкур лойиҳа ўз ичига нафақат консалтинг, балки шаҳарнинг турли тузилмаларида фаолият юритувчи ходимлар учун кўп сонли семинарларни ўтказишни ҳам назарда тутади. Барча ишлар шаҳар бошқармалари ва манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда олиб борилиши режалаштирилган. Шу мақсадда махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Улар иштирокида тошкентлик мутахассисларни ўқитиш, шаҳар инфратузилмаси ва бошқарувининг ташкилий тузилмасини ўрганиш, мегаполисни ривожлантиришнинг институционал ва ижтимоий масалаларини кўриб чиқиш каби ишлар ташкил этилади. Ишнинг натижасида Жаҳон банкига барқарор ривожланиш учун муҳим соҳаларни қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратишга доир тавсиялар берилади.
Ҳокимлик вакиллари, ўз навбатида, шаҳарнинг ўсиши ва ундаги кенг кўламли ўзгаришларни инобатга олган ҳолда инвесторларни жалб қилиш ҳамда инвестиция ва кредитларни жалб қилиш учун энг аниқ йўналишларни белгилаб берилишига умид билдирдилар. Ҳоким ўринбосари Даврон Ҳидоятов ижтимоий соҳани ўрганиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш таклифини билдирди. Розанна Нитти ушбу таклифни маъқуллаб, ўрганилаётган муаммолар доирасида айнан ижтимоий соҳа чуқур таҳлил қилинишини таъкидлади.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026