МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида Болалар уйининг 72 нафар тарбияланувчиси кўрикдан ўтказилди
Текширув давомида касаллиги аниқланган баъзи болакайларга мутахассислар томонидан ташхис қўйилиб, уларнинг даволаниши учун зарур шароитлар яратиб бериладиган бўлди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан хайрли иш амалга оширилди. МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази (РСТИАМ) томонидан Тошкент шаҳар Болалар уйининг таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш давлат муасссасасида етим, ота-онасининг қаровисиз қолган ҳамда психологик ва физиологик ривожланиши орқада қолган 72 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўрик жараёнида марказда фаолият олиб борадиган тор доирадаги шифокорлар (педиатр, офтальмолог, отоларингилог, дерматолог, хирург, психолог ва эндокринолог) мазкур даргоҳда яшаётган болакайларни тиббий кўрикдан ўтказишди.
Текширув давомида касаллиги аниқланган баъзи болакайларга мутахассислар томонидан ташхис қўйилиб, уларнинг даволаниши учун зарур шароитлар яратиб бериладиган бўлди.
Мавзуга оид
10:24 / 31.08.2024
“Фақат яккакурашлар билан чекланиб қоляпмиз” — МОҚ бош котиби
18:40 / 21.05.2024
Париж-2024 олимпиадасига тайёргарлик учун сарфланган маблағлар миқдори маълум қилинди
15:45 / 10.11.2021
Тошкентда спорт тиббиёти йўналишида халқаро илмий-амалий конференция бошланди
19:40 / 23.08.2021