Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий бандлик агентлиги Kun.uz сайтида эълон қилинган материал бўйича муносабат билдирди
2019 йил 28 декабрь куни Kun.uz сайтида «30 миллион тўлаб Латвияга кетган меҳнат муҳожирлари ватанга қайтиб келди» сарлавҳаси остида материал эълон қилинган эди.
Унда Самарқанд шаҳрида жойлашган «Amille Bahora» хусусий бандлик агентлиги томонидан 30 млн. сўм эвазига Латвияга юборилган икки ўзбекистонлик Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг амалий кўмагида ватанга қайтишга муваффақ бўлгани баён этилган эди.
Мазкур материалга нисбатан «Amille Bahora» хусусий бандлик агентлиги муносабат билдириб, икки нафар фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиб келиш авиачипталари агентлик томонидан сотиб олинганини маълум қилган.
Шунингдек, хусусий бандлик агентлиги ўз муносабатида фуқаролар билан юз бераётган зиддиятлар шартномавий муносабатлар юзасидан вужудга келган бўлиб, тарафлар имзолаган шартномага асосан тегишли тартибда суд орқали ҳал этилиши лозимлигини уқтирган.
Мавзуга оид
14:24 / 06.01.2026
Болтиқ денгизида Литва–Латвия оптик кабели шикастланди
14:37 / 25.12.2025
Латвия Ўзбекистон билан логистика ва мултимодал лойиҳаларга қизиқмоқда
09:13 / 28.11.2025
Латвия РФга уланган темирйўл участкаларини йўқ қилишни муҳокама қилмоқда
11:57 / 13.11.2025