2019 йил охирида Ўзбекистонда харид қобилияти пасайган
2019 йилнинг IV чорагида аҳоли даромадлари ошишига қарамасдан, харид қобилияти пасайган
Марказий банк Ўзбекистон аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари - 2019 йил IV чораги бўйича шарҳ эълон қилди.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, 2019 йилнинг IV чорагида аҳоли даромадлари ошишига қарамасдан, харид қобилияти пасайганини кўрсатди. Хусусан, мазкур даврда респондентларнинг 76 фоизи даромади ошганини қайд этди (2018 йил IV чорагида - 70 фоиз). Бироқ, даромади инфляция даражасидан паст даражада ошганини қайд этганларнинг улуши 43 фоизгача ўсди.
Шу билан бирга, аҳолининг даромади ошиши билан боғлиқ кутилмалари бироз пасайиш кузатилди. Ўрта муддатли истиқболда даромадлари ўсишини кутаётган респондентларнинг улуши 2 фоиз бандга қисқариб, 75 фоизни ташкил қилди.
Тадбиркорларнинг келгусидаги иш ҳақи билан боғлиқ кутилмаларида кескин ўзгаришлар қайд этилмади. Уларнинг асосий улуши (47 фоизи) иш ҳақини 10-20 фоизга ошишини кутмоқда.
2019 йилнинг IV чорагида аҳолининг жамғариш кайфиятида сарфлашга бўлган эҳтиёжнинг тобора ўсиши кузатилди. Мазкур даврда респондентлар томонидан ҳозирги вақт йирик харидлар учун қулай фурсат эканлиги тез-тез таъкидлаб ўтилди (йил бошида 11 фоиздан йил охирига 16 фоизгача ўсиш). Шунингдек, жамғармаларини тадбиркорликка ишлатишини қайд этган респондентларнинг улуши 42 фоизгача қисқарди. Бу, асосан, жорий инфляция ҳамда иқтисодиётдаги ноаниқликлар юқорилиги таъсирида шаклланди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
08:10 / 02.11.2024