Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деновда 2 ёшли ўғлини 5 млн сўмга сотмоқчи бўлган қашқадарёлик аёл ушланди
Қашқадарё вилоятида яшовчи 27 ёшли аёл 2 ёш-у етти ойлик ўғлини Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳудудида мижозга 5 000 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди
Денов туманида жорий йилнинг 21 январь куни соат 18:00да Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудуд Сина тезкор бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан кечиктириб бўлмас тезкор тадбир ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, ўтказилган тадбир давомида Қашқадарё вилояти, Дехқонобод туманида яшовчи, 27 ёшни қаршилаган Х.С. қарамоғидаги 2 ёш-у етти ойлик вояга етмаган ўғлини мижозга туманнинг “Баҳористон” маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхоналарнинг бирида беш миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Х.С.га нисбатан 2020 йилнинг 3 февраль куни Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
14:45 / 11.05.2026