Ўзбекистон олий ўқув юртлари халқаро рейтингда қандай ўринларда?
Webometrics ranking of World Universities халқаро рейтинг тизими бугунги кунда дунё миқёсидаги энг таниқли халқаро мустақил илмий рейтинг тизими ҳисобланади. Мазкур халқаро тузилма жаҳоннинг 30 мингга яқин олий ўқув юртларини рейтинг натижаларини эълон қилишда илмий ишлар, илмий мақолалар, ўқув жараёнлари веб-сайтлар сифати, иш берувчилар, жамоатчилик фикри ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олади.
Глобал рейтингда биринчи ўринни Гарвард университети, иккинчи ўринни Стенфорд университети, учинчи ўринни Массачусетс технологик институти эгаллади.
Ушбу халқаро рейтингда Ўзбекистондаги 85 олий ўқув юрти орасидаги кучли ўнталигини жадвалда кўриш мумкин. Шулар ичида 2020 йил январь ойи ҳолатига Ўзбекистон Миллий университети биринчи, Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиали иккинчи, Самарқанд Давлат медицина институти учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида Олий таълим муассасалари расмий веб-сайтларини "Webometrics" халқаро университетлар веб-сайтлари рейтинги талаблари асосида қайта ишлаб чиқиш ва маълумотлар билан бойитиш белгиланган.
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
19:34 / 05.04.2024
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига янги ректор тайинланди
15:31 / 05.04.2024
Магистратура босқичига чет тили сертификати талаби қўйилгани сабаб ОТМлар молиявий зарар кўрган – ҳисобот
12:36 / 29.03.2024