Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказди
АҚШ мудофаа вазирлиги Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасининг навбатдаги синовини ўтказди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари глобал зарба қўмондонлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарда аниқлик киритилишича, ракета парвози Калифорния штатидаги Вандерберг авиабазаси шахтасидан амалга оширилган.
Ракетанинг ўқув каллак қисми 6,75 минг километр масофани босиб ўтган ва Тинч океанида жойлашган Кважалейн атолли ҳудудидаги нишонга келиб теккан.
Америка экспертларининг фикрича, ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрида 400та Minuteman III раетаси мавжуд бўлиб, уларга қуввати 300 ёки 335 килотонна бўлган биттадан ядровий заряд ўрнатилган.
Пентагон 2036 йилда Minuteman III ракеталарини янги ракеталарга алмаштиришни режалаштирган.
Мавзуга оид
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
08:36 / 02.07.2026
Россиянинг дрон ва ракета ҳужумлари июнь ойида қисқарди
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
10:35 / 22.06.2026