Самарқандда транспорт воситасини такроран олиб қочган вояга етмаган шахсга ҳукм ўқилди
Самарқанд вилоятида транспорт воситасини такроран олиб қочган вояга етмаган шахсга ҳукм ўқилди
2019 йилнинг 23 октябрь куни тахминан соат 10:30ларда вояга етмаган 17 ёшли Д.Ҳ. Ургут шаҳри “Мерганча” маҳалласи ҳудудидаги автотураргоҳда фуқаро Ф.Н.га тегишли оқ рангли Nexia-3 русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани ўт олдириш жойида қолдирилган калит ёрдамида юргизиб, транспорт воситасини олиб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2019 йилнинг 24 октябрь куни вояга етмаган Д.Ҳ. Каттақўрғон шаҳридаги деҳқон бозори олдида автомашинани бошқариб бораётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов жараёнида Д.Ҳ. аввал ҳам худди шундай жиноятни содир этгани учун судланганлиги аниқланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томонидан транспорт воситасини олиб қочиш) билан айблов эълон қилинган ҳамда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан судлов муҳокамасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг ҳукмига кўра, фуқаро Д.Ҳ. айбдор деб топилиб, унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024