Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманида автобус ағдарилиб кетди
Сергели туманида автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада автобус ағдарилди
Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 17:45 атрофида пойтахтнинг Сергели тумани Нилуфар ва Нилуфар-3 тор кўчалари чорраҳасида автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
“Тошшаҳартрансхизмат” маълумотларига кўра, 12-автобус саройи тасарруфидаги 117-йўналишда қатновчи "Исузу" русумидаги автобус ўз йўналиши бўйича биринчи даражали йўлдан, яъни Нилуфар кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, иккинчи даражали йўлдан яъни, Нилуфар 3-тор кўчасидан ҳаракатланиб келаётган “Каптива” русумидаги енгил автомобили автобуснинг чап орқа қисмига берган зарби натижасида автобус ўз мувозанатини йўқотиб, ағдарилган.

ЙТҲ натижасида икки нафар йўловчи енгил шикастланди ва уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобиль йўлларининг тартибга солинмаган қисмларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, ҳушёр бўлинг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026